15 Феврал 2024 йил 895

Фарғона туманида тезкор-профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда 

Фарғона туманида ИИБ раҳбарияти томонидан  ўтказилган йўриқномада  профилактик тадбирлар жараёнида эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлар тушунтирилди.

Хусусан,  маҳалла фаоллари билан жиноятларнинг олдини олишда ҳамкорликни янада кучайтириш,  фуқароларни ўзларига тегишли мол-мулкларни кўчаларда қаровсиз ва назоратсиз қолдирмаслик,   пластик карта рақамлари кодларини бегона шахсларга бермаслик, акс ҳолда фирибгарлик жинояти жабрланувчиси бўлиб қолишлари тўғрисида огоҳлантириш энг асосий вазифа  эканлиги тушунтирилди.

Тадбирлар давомида ходимлар 194 нафар тоифадаги шахслар, жумладан, муқаддам судланган, профилактик ва пробация ҳисобида турган, гиёҳвандлик ва спиртли ичимликка ружу қўйганлар ҳамда бошқа оилалар ўрганилиб, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича суҳбатлар ўтказилди.

Савдо дўконлари, маҳалла кўчаларининг кириш-чиқиш қисмларига видеокузатув камераларини ўрнатиш бўйича фуқаролар билан тарғибот ишлари олиб борилди.

Кунлик амалга оширилган ишлар давомида 1 нафар фуқарога нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, ўткир тиғли жисмларни очиқ ҳолда  олиб  юрган 1 нафар  фуқароларга  тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ЖИБ Фарғона туман судига юборилди.  53 нафар фуқарога содир этган ҳуқуқбузарлиги учун  маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech