Алдов йўли билан пластик картасига пул ўтказиб олган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳар. Б.А ИИБга мурожаат қилиб, 2022 йилнинг 05 ноябрь куни номаълум шахс Пўстиндўз кўчасида жойлашган пайнет шахобчасига мижоз сифатида келиб, пластик картасига 1.370.000 сўм пул маблағларини ўтказиб берса нақд пул беришини айтиб, ўтказиб олгандан сўнг пайнет шахобчаси ташқарисида турган автомашинасидан пул олиб келиб беришни ваъда қилиб, Б.А.нинг чалғиганлигидан фойдаланиб, номаълум томонга яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Б содир этганлиги аниқланиб, ппроцессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати