26 Декабр 2022 йил 380

Адолатдан яширинган шахслар қўлга олинди

Бешариқ тумани ИИБ ЖҚБ ва Пробация ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган А.Ж.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ходимлари ва Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари билан ҳамкорликда Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.Д.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech