17 Май 2022 йил
443
Адолатдан яширинган шахслар қўлга олинди
Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва вилоят ИИБ 1-минтақавий ҳудуд ППХ 1-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 223-моддаси 1-қисмида (паспорт тизими қоидаларини бузиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.Г.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган И.С.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати