20 Сентябр 2022 йил 375

Адолатдан яширинган шахслар қўлга тушди

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 131-моддаси ( қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Р.Д.ни қўлга олишди.

Данғара тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Бағдод туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Қ.О.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech