24 Май 2023 йил 402

Адолатдан яширинган шахслар қўлга олинди

Олтиариқ тумани ИИБ ҲПБ ходимлари Жиноят кодексининг 167-моддаси 1-қисмида (Далат мулкини талон-тарож қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Х.Х.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Бошқарма ЙҲХБ 2-Минтақавий ҳудуд ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган И.Ф.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech