3 Сентябр 2022 йил 386

Адолатдан яширинган шахслар қўлга олинди

Фарғона вилояти ИИБ ТҚХБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Т.Н.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.Қ.ни қўлга олишди.

Бундан ташқари, Россия федерациясида хизмат сафарида бўлган Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан борилган қидирув тадбирлари давомида Жиноят кодексининг 109-моддаси 1-қисмида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Р.О.ни Санкт-Петербург шаҳрида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech