31 Март 2022 йил
408
Фарғона вилоятида адолатдан яширинган шахслар қўлга олинди
30 март куни ИИВ ШХББ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.К.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Қувасой шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган П.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати