10 Сентябр 2025 йил 332

Шаҳар ва туман ИИБ Тергов бўлинмалари ходимлари томонидан ўғирлик жиноятидан огоҳликка чорловчи буклетлар тарқатиляпти

Аввал хабар қилганимиздек, фуқароларни ўз мол-мулкларига масъулият билан муносабатда бўлишга чорлаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида вилоят ИИБ Тергов бошқармаси ташаббуси билан профилактик тадбирлар ташкилланмоқда.

Жойларда ўғирлик жинояти жабрланувчисига айланган фуқароларга мазкур жиноятнинг сабаблари ва ҳуқуқий оқибатларини акс эттирувчи буклетлар тарқатилмоқда.

Буклетларда ушбу турдаги жиноятдан жабрланмаслик учун нималарга эътибор қаратиш кераклиги содда тилда тушунтириб ўтилган.

Жумладан, қўриқлаш пультига уланиш энг самарали йўл эканлиги  алоҳида қайд этилган.

Фуқароларни огоҳликка чорлаш, ушбу турдаги жиноятларнинг камайишига олиб келади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech