5 Декабр 2023 йил 2062

“Зўравонликка қарши 16 кун”

Ҳар йили бутун дунё бўйлаб  “Зўравонликка қарши 16 кун” номи остида кампания ўтказилади. Ушбу компания аёлларга нисбатан зўравонлик инсон ҳуқуқларига зид ҳаракат эканини ифодаловчи фикр билан рамзий боғланган икки воқеа 25 ноябрь – Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш кунида бошланиб, 10 декабрь–Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида якунига етади. Ҳар йили  Ўзбекистон Республикасида ҳам бу компания доирасида давлат, ННТлар  ва Ҳалқаро ташкилотлар  билан ҳамкорликда жуда катта самарали ишлар амалга оширилади.

2023 йил 2 декабрь куни “Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар”  доирасида  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик Жамғармаси, Фарғона вилояти “Меҳржон” марказлари, Фарғона Давлат Университети филология факультети,  Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона шаҳар  ёшлар сиёсати хотин-кизлар масаласи ва гендер тенглик  доимий комиссия  аъзолари, Фаргона шахар"Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари билан ҳамкорликда талаба-  ёшлар ўртасида “Гендер тенглиги марафони” мавзусида  гендер марафони  ташкил қилинди.

Тадбир ташкил қилишдан асосий ёшлар ўртасида гендер зўравонликни олдини олиш, уларга  Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қабул қилинган қонунлар бўйича билим ва кўникмаларини  ошириш. Ундан ташқари  ижтимоий  ҳимоя  муҳтож аҳолини  қўллаб қувватлаш муҳимлиги, уларни камситилишига йўл қўймаслик бўйича маълумотлар тақдим қилинди.  

Тадбир давомида талаба ёшларга 16 кун акцияси доирасидаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим  саналар ҳақида  маълумотлар тақдим қилинди.

Фарғона вилояти ИИБ Авхборот хизмати

Text to speech