Ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил қилишга қаратилган ҳамкорликдаги йиғилиш ўтказилди
Маълумки таълим даргоҳларида билим олаётган ўғил қизларимиз қишки таътилга чиқишмоқда. Бунда айниқса мактаб ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкиллаш, улар иштирокидаги кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш мақсадида Вилоят ИИБ, Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Миллий гвардия раҳбарияти иштирокида қўшма селектор ўтказилди.
Унда бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Ф.Усаров сўз олиб, бевосита қишки таътил ва янги йил байрами кунларида ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тавсиялар ҳамда пиротехника воситаларидан фойдаланишларини олдини олиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятга йўл қўймаслик бўйича иштирокчиларга тушунтиришлар берди.
Бу борада ўқитувчи ва мураббийлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати