30 Июл 2024 йил 1955

Ёшлар мурожаатларига ижобий ечим топиш ишлари давом этмоқда

Бағдод туманининг турли маҳаллаларида “Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви” ўтказилмоқда. Мана шундай тадбирнинг навбатдагиси  “Мирзаобод” МФЙ, 4- умумтаълим мактабида ташкил этилди.

Сектор раҳбарларининг иштирокида ўтказилган очиқ мулоқот учрашувнинг самарали бўлишини таъминлади.

Туман масъуллари сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, уларнинг соғлом ва баркамол шахс бўлиб камол топишлари учун амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берди. Бу имкониятлардан унумли фойдаланиш, келажакда ўз ҳаёт йўлини қуриш янги марраларни забт этиш учун ҳаракат қилиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув давомида 10 нафардан зиёд ёшларнинг билдирган таклиф ва мурожаатлари ўрганилди.

Ўрганиш учун қўшимча муддат талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича йўналтирилди.

Сектор раҳбарлари турли чет давлатлатларда ишлаш ва ўқиш учун кетган ёшлар билан видеоқўнғироқ шаклида мулоқотлар ҳам ўтказишди.  Хорижда бўлиб турган ёшлар хонадонида муаммоси йўқлигини, ойлик маоши етарли эканлигини билдирди.


Text to speech