9 Ноябр 2023 йил
1604
“Йўл ҳаракати иштирокчиларининг маданияти ойлиги” доирасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда
Вилоят ИИБ бошлиғининг фармойишига асосан Фарғона вилояти ҳудудида 1 ноябрдан 1 декабрга қадар “Йўл харакати иштирокчиларининг маданият ойлиги” деб эълон қилинган.
Ойлик доирасида йўлларда ҳаракатланиш маданиятини шакллантириш бўйича шаҳар-туман ИИБ ЙҲХБ биноларига мурожаат билан келган фуқароларга ҳамда жамоат жойларида, ўқув муассасаларида аҳоли ўртасида тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилиб, йўл ҳаракати қоидалари бўйича эслатма буклетлар тарқатиляпти.
Бундан ташқари, автобусларга, корхона-ташкилотларга фуқароларни огоҳликка чорловчи баннерлар илиняпти.
Бундай тадбирлар фуқароларимизнинг ҳуқуқий онгини ва йўл ҳаракати маданиятини оширишга хизмат қилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати