23 Декабр 2023 йил
2769
Яшаш хонадонини пиротехника воситалари омборига айлантирган шахс аниқланди
Тошлоқ тумани ИИБ ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор-профилактик тадбирда, Қўрғонча МФЙда яшовчи Қ.Н.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадонида “Британик” ёзувли 160 блок ичида 1600 қути, “Королевский салют” ёзувли 8 дона, шунингдек “7 SHOTS” ёзувли 90 дона, жами 80.098 дона, тахминий нархи 21.000.000 сўм бўлган пиротехника воситасини яширин равишда сақлаётганлиги аниқланиб, ҳолислар иштирокида Тошлоқ тумани ИИБга далилий ашё сифатида текшириш учун олинди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Пиротехника воситалари инсон ҳаёти ва соғлиги учун хавфлидир. Ўзингиз ва ўзгаларни бундай воситалардан жабрланишига асло йўл қўйманг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати