25 Декабр 2024 йил 5423

Фурқат туманида ҳам Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари ўрганилди

Хабарингиз бор шу кунларда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов томонидан янги йил байрамини муносиб қарши олиш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилмоқда.

Бошқарма бошлиғи Фурқат туманида сектор раҳбарлари билан биргаликда туман марказида безатилган арча ва байрам ўтказиладиган майдонни, шунингдек фуқаролар учун яратилган шарт-шароитларни бориб кўришди. 

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ташкилланган арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркасидаги нарх-наво ва қулайликлар билан танишишди.

Ҳудудни кузатувга олиш, байрамни хавфсиз ташкил этиш бўйича кўрилган чора тадбирлар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech