24 Декабр 2024 йил 5510

Генерал-майор Азизбек Икрамов Ёзёвон туманида ҳам Янги йил байрамига тайёргарликни кўздан кечирди  

Туман марказига юртдошларимиз, айниқса болажонларга  байрам кайфияти улашиш мақсадида катта арча безатилган. Бу ерда турли кўнгил очар ўйинлар ташкил қилиняпти.

Генерал-майор Азизбек Икрамов бу ерда бўлиб, байрам тараддуди жараёнларини кўрди. Туман ички ишлар бўлими раҳбариятига байрам ўтказиладиган кунлари марказдаги транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш, шахсий таркибни тўғри тақсимлаш юзасидан топшириқлар берди.

Шунингдек, деҳқон бозорида ташкил этилган арзонлаштирилган байрам ярмаркасини бориб кўрди ва ярмаркани кенгайтириш ҳамда маҳсулотлар билан бойитиш бўйича фикрлари билан ўртоқлашди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech