26 Декабр 2023 йил 3110

Янги йил байрами арафасида ходимларнинг оила-аъзолари ҳамда соҳа фахрийлари холидан хабар олинмоқда

Вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан муҳим саналар, байрам тадбирлари арафасида хизмат ходимларнинг оиласи ва фарзандларига  меҳр-мурувват кўрсатиш, устозлар ҳолидан хабар олиш яхши анъанага айланган.

Янги йил байрами шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Фарғона вилояти ИИБ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда фахрийлар кенгаши аъзолари томонидан ана шундай эзгу ишга қўл урилди. Оилаларга байрам совғалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. 

Хонадон соҳиблари кўрсатилган эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech