20 Январ 2024 йил 1884

Хотин-қизлар тизимида 2023 йил давомида туманда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

Бағдод туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-401-сонли қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини амалиётга татбиқ этиш ҳамда 2023 йил хотин-қизлар тизимида амалга оширилган ишлар таҳлили юзасидан танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари Т.Тожиева давлатимиз раҳбари томонидан Хотин-қизлар масалалари бўйича амалга  оширилаётган тизимли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишда қабул қилинган мазкур фармонни ижросини таъмилаш борасида Хотин-қизлар фаоллари ва ҳамкор муассасалар олдида турган вазифаларга тўхталди.

Шунингдек туман ФХДЁ бўлими мудири Шерзодбек  Юнусов   томонидан оилавий ажримларни олдини олиш борасида ҳамкорлик масалалари ҳамда 2023 йил давомида  оилавий ажрим билан боғлиқ фуқаролик холатларида йўл қўйилган камчилик, ажрим ошган маҳалла фуқоролар йиғинлари таҳлили бўйича ҳисобот берди.Оилалар мустаҳкамлигини сақлаб қолишда бюрократик тўсиқлар билан эмас манзиллни, мақсадли ишлаш орқали натижа қилишга эришиш масаласида келишиб олинди. 

Ўтган 2023 йил давомида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар борасида туман ИИБ  ЖХХ ХПБ ҲҚМБ катта инспектори  подполковник М.Маматова томонидан таҳлилий ҳисобот берилди.

Йиғилишда иштирок этган ҳамкор ташкилотлар билан келгуси режалар белгилаб олинди.

Text to speech