Хотин-қизлар ўртасида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари таҳлил қилинди
Фарғона вилояти ҳудудида жорий йилнинг ўтган даврида хотин-қизлар ўртасида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳамда уларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Фарғона, Қувасой, Марғилон шаҳарлари ҳамда Қўштепа, Учкўприк туманларида таҳлилий-танқидий семинар йиғилишлари ўтказилди.
Муҳокамада вилоят ҳокими ўринбосари Комилахон Кавлонова, вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари, майор Дилшода Ўринова, туман ҳокимлари, туманлараро судларнинг судялари, ҳудудий ҳоким ўринбосарлари, "Оқила аёллар ҳаракати" аъзолари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даврида қайд этилган оилавий ажримлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ортгани қайд этилиб, унинг сабаблари чуқур таҳлил қилинди. Хотин-қизлар ўртасида содир этилган жиноятлар маҳаллалар кесимида танқидий муҳокама этилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан топшириқлар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.