Хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш ва улар томонидан жиноят содир этилишини олдини олиш борасида ҳамкорликда амалга оширилган ишлар тафсилоти
Вилоят ҳокими ўринбосари К.Кавлонова, вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ
бошлиғи ўринбосари майор Д.Ўринова ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида вилоятдаги
хотин-қизлар жинояти салмоғи юқори бўлган "қизил" тоифага кирувчи
маҳалла фуқаролар йиғинларида ўрганиш ишлари олиб борилиб, жиноятларни барвақт
олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Унда маҳалладаги еттилик билан суҳбатлашиб, ҳудуддаги
алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган хотин-қизлар билан ишлаш, ижтимоий
профилактика ва аёллар дафтари бўйича қилинаётган ишлар ўрганилди. Жиноятни
барвақт олдини олишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш, манзилли ишлар ташкил
этиш тўғрисида маҳалланинг алоҳида "Йўл харитаси" тасдиқланди;
Алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган шахслар билан
якка тартибда профилактик ишларни ташкил этиш юзасидан вилоят ИИБ бошлиғининг
19 февраль кунидаги 5-сонли Фармойиши ижроси ҳамда оилавий зўравонлик ҳамда
яқин қариндошлар ўртасида узоқ муддатли низолар ортидан келиб чиқиши мумкин
бўлган жиноятларни олдини олиш мақсадида 01 февралидан 29 февралига қадар
"Турмуш" махсус профилактик тадбири эълон қилиниб, ҳудудларда 2023
йил 30 декабрь кунидаги дастур асосида "қизил" ва "сариқ" тоифага
киритилган оилалар билан якка тартибдаги профилактик тадбирлар ўтказилмоқда;
Тадбир давомида
45 214 та оилалар ўрганилиб, уларда аниқланган 1236
та муаммолар ҳал этилишига эришилди, шунингдек, алоҳида эътибор қаратилиши
лозим муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритилди;
"Пайшанба профилактика куни" муносабати билан
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, фуқароларни фирибгарлик ва ўғирлик
қурбони бўлиб қолишдан ҳимоя қилиш борасида тушунтиришлар бериш юзасидан ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи орган ҳуқуқшунослари томонидан барча ҳудуддаги маҳалла
фуқаролар йиғинларида 1000 дан зиёд тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, тарғибот
материаллари тарқатилди;
Хотин-қизлар томондан ҳафта давомида содир этилган 6 та
жиноятлар туман-шаҳар ҳоким ўринбосарлари ва масъул идора раҳбарлари иштирокида
муҳокама этилиши таъминланди;
"Меҳржон" болалар ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш маркази билан ҳамкорликда ҳудудларда "зўравонликсиз ҳаёт сари"
семинарлари ташкил этилди;
Таълим муассасаларида қизлар ўртасида эрта турмуш ҳолатларини
олдини олиш ва ота-оналарни огоҳликка чақириш юзасидан ота-оналар билан учрашувлар
ташкил этилди;
Савдо дўконлари, аҳоли гавжум жойлар, бозор ҳудудлари
ва йўлнинг чорраҳаларида тиланчилик билан шуғулланиш ҳолатларига чек қўйиш
мақсадида рейдлар ташкил этилиб, яшаш жойига юборилиши таъминланди;
Жиноятчиликка қарши курашиш тадбирлари тизимли
равишда давом эттирилмоқда!