13 Август 2025 йил
96
Марғилон шаҳрида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида сайёр суд бўлиб ўтди
“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида Марғилон шаҳар ИИБ 1-сонли ҳуқуқтартибот масканида сайёр суд мажлиси ташкил этилди.
Суд жараёнида ҳуқуқбузарлик содир этган 10 нафар шахснинг иши кўриб чиқилди ва уларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.
Ушбу тадбирнинг асосий мақсади — фуқаролар ўртасида қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва аҳоли орасида ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдан иборат.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати