24 Октябр 2025 йил 1183

"Хавфсиз оила" профилактик тадбирлари вилоят бўйлаб амалга оширилмоқда

Қўшма кўрсатмага асосан вилоятимизда "Хавфсиз оила" профилактик тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Ёзёвон тумани Наврўз ва Беруний маҳаллаларида ўзаро низоли оилалар ҳолати ўрганилиб, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилди.

Тошлоқ туманида ҳам нотинч ва низоли оилалар “Маҳалла еттилиги” ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилмоқда.

Фурқат туманида тоифада турган хотин-қизлар хонадонларида профилактик суҳбатлар ўтказилди, ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Бувайда ва Қува туманида низоли оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит таҳлил қилиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ўзбекистон ва Бағдод туманида эса оилавий тотувликни таъминлаш бўйича кунлик профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Бу тадбирлар оилаларда тинчликни мустаҳкамлаш, соғлом муҳитни таъминлаш ҳамда жиноятларни барвақт олдини олишга хизмат қилмоқда.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech