Фарғона шаҳрида “Хавфсиз ҳудуд” тадбири ўтказилди
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш, хавфсиз муҳит яратиш ва йўл-транспорт ҳодисаларини бартараф этиш бўйича махсус комплекс тезкор-профилактик тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, шаҳар ҳудудида уюшган жиноятчилик, терроризм, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи шунингдек, бошқа йўналишлар бўйича комплекс тезкор-қидирув тадбирларлари давомида, 3 та гиёҳвандлик 2 та қўшмачилик, 1 та товламачилик ҳолатлари аниқланди. 1 нафар қидирувдаги шахс ушланди. 1 ўғирлик жинояти Фош этилди.
Рухсатномасиз диний сабоқ бериш, диний мазмундаги маъруза тарқатиш, ноқонуний валюта айрибошлаш, фоҳишалик қилиш каби 4 та маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйилди.
12 нафар шахслардан ноқонуний буюм ва далилий ашёлар олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати