Вилоят прокуратурасида жиноятларни олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган қўшма йиғилиш ташкил қилинди
Унда Президентимизнинг 2025 йил 3 январь кунги 1-сон қарорида белгилаб берилган вазифаларнинг вилоятдаги ижроси вилоят прокурори, вилоят ИИБ бошлиғи бошчилигида, уларнинг ўринбосарлари соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳудудий бошқарма бўлим ва бўлинмалар бошлиқлари иштирокида муҳокама қилинди.
Бош прокуратура ҳамда ИИВ томонидан берилган қўшма кўрсатмага асосан, жиноятларни ҳисобга қўйиш, қўзғатиш ҳамда қонуний қарор қабул қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий манфаатларини сўзсиз таъминлаш, қонун устуворлигига эришиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.
Жиноятларни олдини олиш, фош этиш, Пробация назоратидаги шахслар билан ишлаш, профилактика инспекторлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан ҳудудий раҳбарларга топшириқлар берилди.
Соҳа ходимлари ўзларини қизиқтирган савол ва таклифларни билдирдилар.