25 Март 2025 йил
1055
Вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров Ички ишлар вазирлигининг кўкрак нишони билан тақдирланди
Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллик кўрсатиб, юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамиятда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш борасида намунали фаолият олиб бораётганлиги, шунингдек Фарғона вилояти ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги ишларда фаол иштирок этиб келаётганлиги ҳамда 21 март- Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Фарғона вилояти ҳокими Бозоров Хайрулло Ҳайитбаевич Ички ишлар вазирлигининг “Ички ишлар органларига кўмаги учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Кўкрак нишонини вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов вилоят ҳокимига тантанали равишда топширди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати