Фарғона вилоятида қидирувдаги шахслар қўлга олинди
19 декабрь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Б.А.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Х.А.ни қўлга олишди.
Бундан ташқари, Фарғона вилояти ИИБ 1-минтақавий худуд ППХ 1-баталъон 1-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Р.Э.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати