Вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари иштирокида навбатдаги саф кўриги ташкил этилди
Янги йил байрамини муносиб кутиб олиш, байрам кунлари шахсий таркибнинг жисмоний, жанговар ва касбий тайёргарлигини синовдан ўтказиш, ходимларга хизмат давомида эътибор қаратиш зарур бўлган йўриқномаларни етказиш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармасида навбатдаги байрамолди саф кўриги ташкил этилди.
Бошқарма раҳбарияти томонидан ўтказилган кўрик жараёнида ходимларга хизмат кийимини кийиш тартиби, хизмат гувоҳномаси, фойдаланиш зарур бўлган анжомлари, мавсумий кийимлари текширилди. Соҳага оид янги қонун ҳужжатлари ва буйруқ талаблари юзасидан йўриқномалар берилди.
Бундан ташқари, байрам кунлари хизматни намунали ташкил этиш, хизмат интизомини бузмаслик, аҳоли гавжум жойларда жамоат хавфсизлиги таъминлашга эътибор қаратиш, фуқаролар билан хушмуомала бўлиш каби мезонлар бўйича ҳам зарур тавсиялар берилди.
Шунингдек, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида бажариладиган муҳим ва устувор вазифалар ҳамда тегишли топшириқлар яна бир бор тушунтириб ўтилди.
Саф кўриги ички ишлар органлари ходимларининг масъулиятини янада оширишга, байрамни муносиб, кўтаринки руҳда ўтказишга хизмат қилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати