13 Ноябр 2023 йил 12885

Вилоят ИИБ раҳбарияти ҳамда Фахрийлар кенгаши ташаббуси билан 40 нафар ички ишлар органлари фахрийлари Қўқон шаҳрига саёҳат қилишди

Барчамизга яхши маълумки, Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси қабул қилинач ёши улуғ фахрийларга кўрсатилаётган эътибор ҳамда ғамхўрлик янада яхшиланди.

Жумладан, фахрийлар ўртасида соғломлаштириш ишларини самарали ташкил этиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ижтимоий ҳаётдаги фаолликларини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида  турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

 “Ноябрь – туризм ойи” деб эълон қилинганлиги муносабати билан вилоят ИИБ раҳбарияти ҳамда Фахрийлар кенгаши ташаббуси билан 40 нафар ички ишлар органлари фахрийлари учун Қўқон шаҳрига уюштирилган саёҳат ҳам ушбу эътиборнинг амалдаги исботи бўлди.

Фарғона гуруҳ туманларида истиқомат қилаётган фахрийлар кўхна ва ҳамиша навқирон Қўқон шаҳрига ташриф буюриб, тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойларни томоша қилдилар.

Хусусан, Худоёрхон ўрдаси ва Қўқон тарихи музейи, Фурқат ҳамда Муқимий  уй музейлари  мозий синоатларини ўзида мужассам этгани билан соҳа фахрийларига унутилмас завқ берди.

Қўқон хони - Умархон ва шоира Нодирабегим  зиёратгоҳлари ҳам саёҳат иштирокчиларига жуда манзур бўлди.

Давлатчилигимиз тарихида катта ўрин эгаллаган Қўқон хонлиги ва у билан боғлиқ  қадамжолар, музейлардаги экспонатлар, осори атиқалар ҳар қандай киши руҳиятига сокинлик ҳамда маънавий озуқа бериши  табиий ҳол.

Ички ишлар органлари фахрийлари ҳам кўҳна ва ҳамиша навқирон Қўқондан ана шундай унутилмаас таассурот билан ортга қайтишди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech