25 Сентябр 2024 йил 2422

Ҳурматли фуқаролар!


2024 йил 27 август куни “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 220-моддаси прим 1-моддасига қўшимча киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-946-сон Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонун фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари янада ишончли ҳимоя қилиниши таъминлашга, шунингдек жамоат тартибини сақлаш ва ўқотар бўлмаган қурол турларининг қонунга хилоф муомаласининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 220-моддаси прим 1-моддасининг учинчи қисмида “Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатларни содир этган шахс, агар у пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуролини ва ўзини-ўзи химоя қилиш қуролини ўз ихтиёри билан топширса, маъмурий жавобгарликдан озод қилинади” мазмунда белгиланди.

Ҳурматли юртдошлар, қонун талабларига риоя қилмаслик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирамиз!

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси.

 

 

 

 

 

 

Text to speech