17 Феврал 2024 йил 1196

Учкўприк тумани ҳудудида тунги профилактик тадбирлар олиб борилмоқда

Учкўприк туманида тунги хизмат ташкил этилиб, ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, туман ИИБ негизида ташкил этилган куч ва воситалар йўналтирилганлиги, патруллик йўналишларида Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимларининг ҳамкорлиги ташкил этилиб, тадбир давомида тумандаги кўнгилочар жойлар, ошхоналар, аҳоли кўп тўпланадиган марказларда ҳуқуқбузарликларнинг ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича ишлар амалга оширилди. 

Тадбир давомида спиртли ичимликлар истеъмол қилган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 187-моддаси 1-қисми бўйича 11 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, 23 нафар фуқароларни ИИБ биносига олиб келиниб шахсига ойдинлик киритилиб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech