Учкўприк туманида "Тозалик ва озодалик ойлиги" қизғин давом этмоқда
Президентимиз раҳбарлигида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижроси доирасида республикамизда "Тозалик ва озодалик ойлиги" тадбирлари давом этмоқда.
Ойлик доирасида Учкўприк туманидаги барча маҳаллалар, таълим муассасалари, аҳоли турар жойларида тозалик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугун туман ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар, экология бўлимлари ва ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этилган йиғинда ойлик доирасидаги муҳим вазифалар юзасидан яна бир бор тушунтириш берилди.
Атроф-муҳит мусаффолигига, ўзи ва фарзандлари келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсон тозалик ойлигида фаол иштирок этиши зарурлиги қайд этилди. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, маҳалланинг озодалиги шу ерда яшaётган аҳоли ва "маҳалла еттилиги"нинг "юзи"дир.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати