23 Феврал 2024 йил 2669

Тошлоқ туманида тезкор-криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда 

Хавфcиз-маҳaллa, хавфcиз-хонадoн” тамойили асосида туман ҳудудида тезкор-криминогeн вазиятни бapқарорлаштириш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган тадбирлаpда ўтказилмоқда.

Туман ИИБ раҳбарияти томонидан тунги хизматга жалб этилган ходимларга йўриқнома ўтказиб , жамоат тартибини сақлаш, тоифадаги шахслар билан манзилли ишлаш, кўнгилочар масканларни вақтида беркитиш, мактаб ва бошқа ташкилотлар қоровулларни текширишлари ҳақида кўрсатмалар берилиб хизматга чиқарилди.

Тадбирда Пробация ҳисобида турувчи озодликдан чеклаш жазосига тайинланган шахсларнинг яшаш хонадонлари текширилди.

Тошлоқ туман марказида фаолият олиб бораётган таксистлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.Шунингдек Арабмозор ҳудудида бемақсад юрган фуқаролар билан профилактик суҳбат ўтказиш давомида уларнинг шахсига ойдинлик киритилиб огоҳлантирилди.  

Пиёзчилик МФЙда жойлашган 39-мактаб ва бошқа объект қоровуллари текширилиб, ҳушёр ҳолда хизмат олиб боришлари тушунтирилди.

Бундан ташқари туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари ва жамоатчилик назорати масканларининг тунги хизмати текширилди.   

Юқориқишлоқ МФЙ ҳудудида рақамсиз уйда яшовчи фуқаро кўчада спиртли ичимлик истеъмол қилиб, жанжал қилаётганлиги сабабли у билан профилактик суҳбат ўтказилиб, унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech