Тошлоқ туманида жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди
Вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигида Тошлоқ туманида ташкил этилган йиғилишда Президентимизнинг 2025 йил 3 январь кундаги 1-сон Қарори ҳамда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида туманда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ижтимоий профилактика тадбирларини ташкил қилиш борасидаги ишлар танқидий таҳлил қилинди.
Тадбирда туман ҳокимлиги, тегишли ташкилотлар ва маҳалла еттилиги аъзолари қатнашди. Ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш йўналишда эришилган ютуқлар йўл қўйилган камчиликларга эътибор қаратилди.
Оғир тоифадаги маҳаллаларда профилактик тадбирларни янада кучайтириш, криминоген вазиятни кунлик таҳлил қилиш, рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш, алоҳида тоифадаги шахсларни хонадонбай ўрганиш ва ижтимоий профилактикани самарали олиб бориш, бўйича топшириқлар берилди.