23 Декабр 2024 йил 4746

Генерал-майор Азизбек Икрамов Тошлоқ туманида Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари билан танишди

Яна бир неча кундан сўнг янги 2025 йил кириб келади.  Шу муносабат билан жойларда Янги йил байрамини муносиб қарши олиш мақсадида пухта тайёргарликка киришилган. Халқимиз тинчлиги ва байрамона кайфиятини сақлаш, мақсадида Тошлоқ туманида ҳам тизимли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бошқарма бошлиғи ва туман сектор раҳбарлари, тумандаги байрам ўтказиладиган майдон, фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

Ҳудудни кузатувга олиш, байрамни хавфсиз ташкил этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Энг асосий мақсад ҳамюртларимиз хотиржамлигини сақлаш эканлиги таъкидланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech