30 Август 2024 йил 1281

Тошлоқ тумани ИИБ пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган назорат остидаги шахслар иштирокида “Сайёр суд” ўтказилди


Сайёр судда 14 нафар меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, белгиланган тартиб ва қоидаларга амал қилиб келган шахслар жазодан муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод этилди.


Аксинча, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётган 2 нафар шахсларнинг жазолари оғирига алмаштирилди.


Тадбирда иштирок этган туман сектор раҳбарлари ҳисобда турган ёшлар билан алоҳида суҳбатлашиб, ечими топилмаётган муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилиши юзасидан тушунчалар берилди.


Тадбирда қатнашган пробация ҳисобидаги шахсларга жазо ўташ тартиб қоидалари яна бир бор тушунтирилди.


Назоратдаги шахслар билан олиб борилаётган профилактик-огоҳлантирув тадбирлари алоҳида назорат остида давом эттирилмоқда.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: