Тезкор ҳабар: Фарғонада 25 февраль куни 2 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этди.
Бугун соат тахминан 07:30 ларда Учкўприк туман Пучуғой қишлоғидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи 18 ёшли Ф.М. (аёл) ўз уйига ўрнатилган сандалнинг туташи оқибатида ис газидан заҳарланиб, куйиши натижасида вафот этган.
Бундан ташқари, соат 13:00ларда Фарғона шаҳар Беглар МФЙда истиқомат қилувчи 38 ёшли М.Х. ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи Г.Қ.,лар яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиши натижасида М.Х. ҳодиса жойида вафот этган. Г.Қ. даволаниш учун шифохонага ётқизилган.
Ҳурматли фуқаролар!
Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Сиздан, хонандонингиз ва бошқа бинолардаги газ анжомларида газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигига эътиборли бўлишингизни, оловдан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда, воқеа тафсилоти юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати