12 Сентябр 2023 йил 3804

Техник қўриқлаш пультига уланиш борасидаги тарғибот ишларида фаол иштирок этган ИИО ходимлари Қўриқлаш бошқармаси томонидан муносиб тақдирланди

Фарғона вилояти ИИБ да ўтказилган тадбирда бошқарма бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, полковник Шавкат Акбаров ҳамда Қўриқлаш бошқармаси мутасадди раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир жараёнида қўриқлаш хизматининг техник қўриқлаш пультига уланиш борасидаги тарғибот ишларида фаол иштирок этиб, ўзи хизмат қилаётган ҳудуддаги объектларни жалб этишда фаол ҳамкорлик қилган ички ишлар органлари ходимлари Қўриқлаш бошқармаси томонидан пул мукофотлари билан тақдирланди.

Тадбир якунида қўриқлаш пульти афзалликларини кўпроқ тарғиб қилиш ва бу борадаги ҳамкорликни янада яхшилашга келишиб олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech