Тақинчоқ ўғриси қўлга олинди.
Марғилон.Фуқаро М.Ф., Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 11 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс уни яшаш хонадони бўлган Тоғлиқ МФЙга кириб, ётоқхонасида бўлган жами нархи 3.000.000 сўмлик тилло ва кумуш тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдириб ёрдам берилишини сўраган.
Ушбу ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлар давомида ушбу жиноятни, Марғилонда яшовчи, 30 ёшли Ф.Ж., содир этганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, фуқаро Ф.Ж., терговга қадар текширув давомида 2020 йилнинг январь ойининг 19 кунидан 20 кунига ўтар кечаси Пичоқчи МФЙда яшовчи фуқаро С.М.,ни яшаш хонасига ғайриқонуний равишда кириб, уни хонадонидан унга тегишли бўлган жами нархи 10.253.000 сўмлик 6 дона тақинчоқларини ва 250 АҚШ доллар пулларини ўғирлик йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланган.Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Ж., нисбатан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ҳамда процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати