8 Ноябр 2023 йил 1421

Спортнинг мини-футбол тури бўйича ички ишлар органлари фахрийлари ўртасидаги “Ички ишлар вазири кубоги”  мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди

Кейинги йилларда ички ишлар органларида ишлаб нафақага чиққан фахрийларга эътибор ва ғамхўрлик тобора яхшиланиб бормоқда.

Айниқса, соҳа фахрийлари иштирокида турли спорт тадбирларининг ўтказилаётгани уларнинг жисмоний фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.

Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясида ҳам ёши улуғ фахрийларга эътибор ҳамда ғамхўрликни кучайтириш, уларни соғломлаштириш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасида бир қатор аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Концепция талабларидан келиб чиқиб, Ички ишлар вазирининг тегишли Фармойишига асосан илк маротаба соҳа фахрийлари ўртасида спортнинг мини-футбол турли бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаларининг ўтказилаётгани ҳам ана шу эзгу мақсадларни ўзида мужассам этгандир.

Фарғонада ҳам мазкур мусобақанинг вилоят босқичи юқори кўтаринкиликда ташкил этилди.

Унда соҳавий бошқармалар ҳамда шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари фахрийларидан иборат жамоалар ўзаро баҳс олиб бордилар.

 Қизғин кечган учрашувлар натижасига кўра Бешариқ тумани фахрийлар жамоаси 3 ўринни, Учкўприк тумани фахрийлар жамоаси 2 ўринни қўлга киритди.

Фахрли 1 ўрин эса Тошлоқ тумани фахрийлари жамоасига насиб этди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ва фаол иштирокчилар   вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech