21 Феврал 2020 йил 1390

Сигнал чалиш оқибати

Риштон. 2020 йил 11 февраль куни фуқаро Г.А., маст ҳолда Риштон тумани Қози Ахрор МФЙ ҳудудида жойлашган “Кароль диско клуб” тунги клубни олдига мижоз олиб кетиш учун келиб, мижозни чақириш мақсадида машинаси сигналини чалган такси ҳайдовчиси фуқаро Б.М.,ни кўриб, безорилик ҳисси билан ҳайдовчи Б.М.,ни ёнига келиб, уни машинадан судраб тушириб, сигнал чалиб, тинчлигини бузганлигини баҳона қилиб, уни тунги клуб ичига олиб кириб, дуч келган соҳаларига уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказган.
Шу куни калтакланиб, тан жароҳати олган фуқаро Б.М., ҳушини йўқотганлиги сабабли танишлари томонидан Риштон тумани Тиббиёт бирлашмаси Қабул бўлимига олиб келинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Г.А.,га нисбатан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда процесуал тартибда ушланган.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech