21 Август 2025 йил
689
Олтиариқ туманидаги Шарқ маҳалласида профилактик тадбирлар давом этмоқда
Тадбирда вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси масъул ходимлари, мутасадди ташкилот ва идора раҳбарлари томонидан маҳаллада савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда хонадонлар олдига “Ташвиш тугмаси”, замонавий қўриқлаш сигнализациялари ва кузатув камералари ўрнатилмоқда.
Ушбу чора-тадбирлар фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллада хавфсиз муҳит яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шунингдек, аҳоли билан мулоқотлар ташкил қилиниб, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмаслик, маҳалладаги вазиятнинг барқарорлигини таъминлашда жамоатчилик ҳамфикир бўлиши кераклиги тушунтирилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.