Фарғона вилояти ИИБ ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимлар билан «Сайёр — Академия» ўқув дастури бўйича ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда
Шаҳар-туман ИИБларда хизмат олиб бораётган профилактика инспектори, тезкор хизмат ва терговчи (суриштирувчи) ходимлар билан Ички ишлар вазирлиги академиясининг профессор-ўқитувчилари томонидан «Сайёр — Академия» ўқув дастури бўйича замонавий интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда ўқув-машғулотлари ўтказилди.
Ўқув машғулотидан кўзланган мақсад, ходимларнинг оилавий (маиший) зўравонлик жиноятларига қарши курашиш, уларни ҳуқуқий баҳолаш, айрим тергов ва процессуал ҳаракатларни ўтказиш, кибержиноятларнинг замонавий турлари, содир этилиш усуллари ва уларни фош қилишнинг тактик хусусиятлари ғайриижтимоий хулқ-атворли, тажовузкор шахслар билан муносабатга киришиш, низоли вазиятларни баҳолаш ва бошқаришнинг психологик жиҳатларига оид билим ва кўникмаларини юксалтириш орқали уларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати