20 Август 2024 йил 1125

Савдо дўконида содир қилинган безорилик ҳолати юзасидан икки нафар шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. Жорий йилнинг 18 август куни фуқаролар Ш.Р. ҳамда  М.П.лар биргаликда, маст ҳолда С.Темур кўчасидаги “Озиқ-овқат” дўконига кириб, сотувчи билан келишмовчилик сабабли уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилишган. 

Дўконга харидор сифатида кирган Х.И. ва унинг турмуш ўртоғи С.И.лар жамоат жойида сўкиниб, шовқин қилмаслик кераклигини айтишганда, Ш.Р. ва М.П.лар Х.И. ҳамда С.И.ларнинг баданини турли жойларига уришиб, тан жароҳати етказишган.

Бундан ташқари ўзларининг тартибсизликларини давом эттириб, дўкондаги озиқ-овқат маҳсулотларга зарар етказишган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган. 

Ҳозирда  дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech