13 Апрел 2024 йил
4475
Расмий муносабат
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган ўқитувчи ўқувчининг қариндошлари томонидан калтаклангани ҳақидаги видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 1 апрель куни Тошлоқ тумани, Садда мфйда жойлашган 25-сонли мактаб ўқитувчиси М.О ва фуқаро А.Х. ўртасида ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Жанжал давомида А.Х. М.О.ни қўли билан уриб, унга тан жароҳати етказган.
Ҳозирда М.О.нинг олган тан жароҳатини оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолат вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган. Якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати