16 Январ 2024 йил 2403

Расмий муносабат

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган "Ходимни ҳаракати қанчалик тўғри" мазмунидаги видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, 17.12.2023 йил куни фуқароларнинг ИИОга шикояти асосида Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ профилактика инспектори капитан Т.Ҳошимов тунги соат 23:50 да шаҳардаги Машъал МФЙдаги кўп қаватли уйнинг ертўласида жойлашган "РИЧ" кўнгилочар маскан (караоке бар)га келиб, тунги вақтда фуқароларнинг тинчини бузиб, баланд овозда қўшиқ куйлаётган ва компьютер ўйнаётган мижозларни тарқатмоқчи бўлганида, ушбу маскан раҳбари 1995 й.т А.Х. ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, фаол қаршилик кўрсатган.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 648-сон Қарори 11-бандида, кўп квартирали уйнинг ертўласида жойлашган корхоналар, ресторанлар, кафелар, барлар ҳамда кўнгилочар масканларнинг соат 23.00 дан кейинги фаолиятига йўл қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Х.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси, 194-моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Фарғона шаҳар судига юборилди. 

Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech