25 Феврал 2020 йил 1124

Риштон туманида Тез тиббий ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Жорий йилнинг 25 февраль куни соат тахминан 12.30 ларда, 39 ёшли Н.М., “Фарғона шифо тез ёрдам”  автохўжалик корхонасига тегишли бўлган “NISSAN”  русумли автомашинани Учариқ-Қалайнов йўлидан бошқариб, бораётиб, ушбу автомобиль йўлининг Фарғона-Қўқон автомобиль йўлини кесишмасида Фарғона шаҳри томондан ҳаракатланиб келаётган 30 ёшли Р.С.нинг бошқарувидаги  оқ рангли “NEXIA” русумли  автомашина “NISSAN” русумли автомашинани йўлига чиқиб кетиши натижасида, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Натижада “NEXIA” русумли  автомашина ағдарилиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб 31 ёшли Д.Ҳ., бошқарувидаги кўк рангли “NEXIA” русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида оқ рангли “NEXIA” русумли  автомашина ичида бўлган 2 нафар йўловчилар тан жарохати олиб Риштон тумани шифохонасига мурожаат қилишган.
Ҳозирда, жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор шароитда даволаниш учун уйларига руҳсат берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.



                    Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech