Риштон тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи назоратида турган шахслар учун сайёр суд бўлиб ўтди
Туман ИИБ Пробация
гуруҳи назоратида турган шахслар томонидан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир
этилишини олдини олиш борасида туман ИИБ, суд, прокуратура ҳамкорлигида сайёр суд
йиғилиши бўлиб ўтди.
Сайёр судда Пробатсия
гуруҳи томонидан жиноят ишлари бўйича Риштон туман судига 23 нафар шахсга нисбатан
киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди, улардан 3 нафари жазо ўташдан қасддан бўйин
товлаб юрганлиги сабабли жазо тури оғирроқ жазога алмаштирилди.Аксинча муносиб хулқ
атворда, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 20 нафар шахслар эса муддатидан илгари
шартли равишда жазодан озод қилинди.
Бундан ташқари тадбирлар давом эттирилиб, ишсиз бўлган назоратдаги шахслар учун
бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда 30 дан ортиқ назоратдаги шахслар
иштирок этди. Улардан 8 нафарига ишга жойлашиш учун юлланмалар берилиб, 2 нафари
ишга жойлаштирилди.
Тадбир давомида туман
тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда Пробатсия назоратида турган шахсларни бепул
тиббий кўрикдан ўтказилди.
Фарғона вилояти ИИБ
Ахборот хизмати