18 Март 2024 йил 1419

Риштон туманида “Наврўз” умумхалқ байрами бўлиб ўтмоқда

Халқимизнинг азалий қадриятлари ўтмишини ўзида гавдалантирадиган Наврўз байрами ва унинг шукуҳи юртимиз бўйлаб кезмоқда. Байрамини осойишта ўтказиш, келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш учун ИИО ходимлари бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан биргаликда бел боғлашган. Жамоат жойларида йўлларда тартибни сақлаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш йўлида хизмат қилишмоқда. Риштон туманидаги Наврўз байрами ҳам катта кўтаринкиликда нишонланяпти. Бевосита вилоят ИИБ раҳбарияти, сектор бошлиқлари ва мутасаддилар ушбу тадбирларда иштирок этишиб, фуқароларни байрамни муносиб ўтказишлари учун зарур чора-тадбирларни амалга оширишмоқда. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Text to speech