29 Май 2025 йил 2389

Республика ишчи гуруҳининг жисмоний шахслар ҳамда юридик шахслар учун навбатдаги оммавий сайёр қабули Фарғона туманида ташкил этилди

Ўтказилган мулоқотлар давомида, фуқароларнинг ИИО тизими билан боғлиқ масалалари ҳам атрофлича ўрганилди.

Келиб тушган ҳар бир мурожаат Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан тингланди ва ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Сайёр қабулда жами 26 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан 7 таси жойида ижобий ҳал этилди. 6 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ва кўриб чиқиш учун қўшимча муддат талаб этиладиган 13 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

Мазкур тадбирлар вилоятимиз ҳудудларида белгиланган жадвал асосида давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech