23 Январ 2024 йил 1882

Расмий муносабат 

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган, қарама-қарши ҳаракатланиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган автомобиль ҳақидаги видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди. 

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу транспорт воситаси 2000 й.т,  Фағона шаҳрида яшовчи фуқаро С.Д. бошқарувида

бўлганлиги аниқланди.

Мазкур холат юзасидан С.Д.га нисбатан МЖтКнинг 194-моддаси ва 125-моддаси 5-кисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ЖИБ Фарғона шаҳар судига юборилди.

Суд тўпланган иш хужжатларини кўриб чиқиб, фуқаро С.Д.га нисбатан базавий хисоблаш микдорининг 5 (беш) баравари микдорида жарима жазоси тайинлади.

Фуқароларимизга эслатиб ўтамиз!

 Фарғона вилояти ИИБ ҳар қандай қонунбузилиш ҳолатига қарши муросасиз кураш олиб боради! 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech